Линклар

Шошилинч хабар
02 декабр 2020, Тошкент вақти: 02:04

АҚШ россияликлар учун виза нархини қарийб икки баравар арзонлатди


4 март кунидан бошлаб Россия ватандошлари АҚШга кўп марта кириш визасини олиш учун 160 доллар тўлайдилар.

Бу ҳақда АҚШнинг Москвадаги элчихонаси маълум қилди.

Бу шу пайтгача амалда бўлган тарифдан 143 долларга арзондир.

Қўшма Штатлар 2019 йил бошидан россияликлар учун виза нархини 303 доллар қилиб белгилаган эди.

Америкаликлар учун Россия визаси қимматга тушаётганига жавобан Қўшма Штатлар нархни кўтарганди.

Айни пайтда Россия томони ҳам америкаликлар учун виза нархини тушириши кутиляпти.

XS
SM
MD
LG