Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2019, Тошкент вақти: 07:15

Озарбайжонлик блоггер Ҳусаинов икки йилдан сўнг қамоқдан озод этилди (ВИДЕО)


Озарбайжонлик блоггер Меҳмон Ҳусаинов

Озарбайжонлик коррупцияга қарши курашувчи блоггер Меҳмон Ҳусаинов икки йиллик қамоқ муддатини тўла ўтгандан сўнг озод этилди.

Ҳусаинов 2 март куни қамоқдан чиқарилди. У 2017 йил январда полиция ўзига шафқатсиз муносабатда бўлганини айтгани учун туҳматда айбланиб, кесилган эди.

Унга қарши қўзғатилган жиноят иши халқаро миқёсда норозиликка сабаб бўлган ва бу иш блогердан ўч олиш учун уюштирилган, дея қораланган.

Ҳусаинов қамоқдан бўшатилиши билан Баку шаҳрида роппа-роса 14 йил олдин отиб ўлдирилган озарбайжонлик журналист Элмар Ҳусаинов қабрини зиёрат қилди.

Мен бу ерга ўлдирилган журналист Элмар Ҳусаинов қабрини зиёрат қилгани келдим. Унинг ишини давом эттирадиган журналистлар бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Мен ўзим шу йўлни танладим. Журналистиканинг оғир йўлини танладим ва охиригача шу йўлда давом этаман, ‒ деди у.

ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ҳарлем Дезир Ҳусаиновнинг озод этилганини Твиттер орқали олқишлади.

XS
SM
MD
LG