Швецияда террорчиликда айбланиб судланаётган Ўзбекистон фуқароси Бахтиёр Умаров ва Қирғизистон фуқароси Отабек Абдуллаев ҳукм ўқилгунига қадар қамоқдан озод қилинди.
Стокхольмнинг Солна туман суди 5 март куни Абдуллаев ва Умаровдан ташқари яна тўрт нафар ўзбекистонлик террорчиликни молиялаштиришда ҳамда террор ҳаракатини режалаштиришда айбланаётганини маълум қилди. Уларга нисбатан суд жараёни 7 январда бошланган.
Умаров ва Абдуллаевнинг ҳукм чиқарилгунига қадар озод этилиши бу икки судланувчидан террорчилик айблови олиб ташланиши мумкинлигини англатади. Суд ҳукми 8 март куни ўқилади.
2018 йилнинг 31 мартида Швеция полицияси Стокгольм ва Стромсундда Бахтиёр Умаров, Фарҳод Тошмуҳаммедов ва Отабек Умаровни ҳибсга олганди.
Кейин яна уч нафар ўзбекистонлик муҳожир - Акромжон Эргашев, Ғулом Турдиев, ва Шоаҳмад Маҳмудов ҳибсга олинди.
Умаров ва Абдуллаевдан бошқа судланувчилар қамоқда қолдирилди.