Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:40

Ҳукуматдаги манбалар: Бош прокуратурада бир гуруҳ юқори мулозимлар ҳибсга олинди


Ўзбекистон прокуратураси рамзи
Ўзбекистон прокуратураси рамзи

Ўзбекистон адлия тизимидаги бир-биридан мустақил бир нечта манбанинг Озодликка маълум қилишича, 4 ва 5 март кунлари Ўзбекистон Бош Прокуратурасининг бир нечта юқори мулозими ҳибсга олинган. Бош прокуратурадан эса бундай маълумот мавжуд эмас деган расмий жавоб олинди.

Уларга кўра, Давлат Хавфсизлик Хизмати ходимлари томонидан 5 март куни ушланганлар орасида Бош прокурор муовини Ғайрат Ҳидоятов ва Прокурорнинг маъмурий суд ишларини юритишда ваколатларини таъминлаш бошқармаси бошлиғи Икром Исканов бор.

4 март куни эса Тошкент шаҳар прокурорининг муовини Ёрқин Абдуллаев ушланган эди.

Озодлик суҳбатлашган адлия тизимдаги манбаларнинг билдиришича¸ ушланган шахслар Ўзбекистон Жиноят кодексининг 205-моддаси (“Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш”) бўйича очилган жиноят иши фигурантларидир.

Прокуратурадаги юқори мулозимларнинг ушланиши Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларида ўнлаб раҳбар ходимларининг ҳибсга олингани манзарасида юз бермоқда.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Озодликка 4 ва 5 мартда юз берган ҳибсга олишлар ҳақида "бундай маълумот мавжуд эмас" жавоб қайтарди.

XS
SM
MD
LG