Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:44

ЕИ Керчь бўғозидаги воқеага алоқадор яна 8 россияликка қарши санкция жорий қилди


ЕИ элчилари ўтган йилнинг ноябрида Украинанинг 24 денгизчиси қўлга олинишига алоқадор яна саккиз нафар россиялик мулкини музлатиб, уларга виза чекловларини киритиш қарорини маъқуллади.

Вакиллар таклиф қилаётган санкциялар кейинги ҳафтада расман қабул қилиниши кутилмоқда.

Бунинг ортидан юқорида тилга олинган саккиз россиялик Европа Иттифоқи Украинанинг ҳудудий бирлигига путур етказгани учун санкция жорий қилган шахслар рўйхатига киритилади.

Россия 2014 йилдан Украинанинг Қрим минтақасини аннексия қилиб олиши ортидан тузилган рўйхатга 163 шахс ҳамда 44 ташкилот номи киритилган. Кейинги ҳафтада уларга қарши санкциялар олти ойга узайтирилади.

Рўйхатга киритилиши кутилаётган саккиз шахс Керчь бўғозида содир бўлган инцидентга алоқадор ҳарбийлар ёки Украиналиклар қўлга олинишида қатнашган судьялардир.

25 ноябрь куни Россия чегарачилари Қрим соҳилларида Украина ҳарбий денгиз кучларига тегишли учта кемани ўққа тутди, сўнг қўлга олди. Москванинг таъкидлашича, кемалар Россия давлат чегарасини бузиб ўтган. Украина эса Россия ҳаракатларини “очиқчасига ҳарбий тажовуз” дея атади. Кейинроқ Россия суди 24 нафар украиналик денгизчиларни давлат чегарасидан ноқонуний ўтгани боис 2 ой муддатда ҳибсда ушлаб турилиши борасида қарор қабул қилди. Улар олти йилгача озодликдан маҳрум қилинишлари мумкин.

XS
SM
MD
LG