Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:03

БМТ олий комиссари Хитой расмийларидан уни Шинжонга киритишларини сўради


 БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелет
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелет

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелет Хитойда, хусусан, Шинжон-Уйғур мухториятида одамлар йўқолаётгани ва арбитрар тарзда қўлга олинаётгани ҳақидаги хабарларни текшириш учун мамлакатга киритишларини сўраганини маълум қилди.

БМТнинг 2018 йил август ойида ўтказган текшируви натижасида Шинжон-Уйғур мухториятида 1 миллионга яқин мусулмон “экстремизмга қарши кураш” сабаби билан “қайта тарбиялаш лагерлари”да сақланаётгани аниқланган.

6 март куни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашига ўз ҳисоботини тақдим этган Бачелет Шинжонда барқарорликни таъминлаш учун расмийлар инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилувчи сиёсат олиб бориши кераклигини айтди.

- Мазкур ҳудуд Марказий Осиё, Жанубий Осиё ҳамда Европа ўртасида ер коридорларини яратувчи “Бир минтақа, бир йўл” ташаббуси марказида жойлашган. Ишонаманки, расмийлар инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишини кўрсатувчи сиёсат олиб бориш орқали ҳудудда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашлари мумкин бўлади, - деди Бачелет.

5 март куни диний эркинлик бўйича БМТ терговчиси Аҳмад Шаҳид ҳам Хитой расмийларидан уни Шинжонга киритишларини сўраганини айтган эди.

Мухториятдаги ҳаракатлари учун халқаро ҳамжамият танқидига учраб келаётган Хитой ҳудуддаги исломий экстремистларнинг “аҳмоқона ваъзлари “айрим одамларни “қотил шайтонларга” айлантиргани учун экстремизмга қарши курашаётганини маълум қилган.

Чиқиши давомида Бачелот, шунингдек, ўз офиси Афғонистон, Эрон ва Украина каби давлатлар бўйича алоҳида ҳисоботларни тақдим этишини айтди.

XS
SM
MD
LG