Линклар

Шошилинч хабар
16 май 2021, Тошкент вақти: 05:35

WikiLeaks сиздирувчиси Челси Мэннинг яна қамалди


2013 йилда Wikileaks сайтига махфий маълумотларни сиздирганликда айбланиб, қамалиб чиққан Челси Мэннинг 8 март куни яна ҳибсга олинди.

Мэннинг Виржиния штати Александрия шаҳри ҳакамлар ҳайъатига махфий маълумотларни ошкор қилганликда гумон қилинаётган айрим шахслар устидан бораётган тергов доирасида кўрсатма беришдан бўйин товлагани учун унга нисбатан шундай чора қўлланилган.

АҚШ жосуслик хизматининг собиқ ходими Челси Мэннинг 2013 йилда WikiLeaks га махфий ҳужжатларни сиздиргани учун 35 йилга қамоққа ҳукм этилган эди.

Мэннинг етти йиллик тутқунликдан сўнг Канзас шаҳридаги қамоқхонани тарк этганди.

Январ ойида АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Барак Обама Челси Мэннингга чиқарилган 35 йиллик қамоқ жазосини енгиллаштирганди.

Унга муқаддам чиқарилган ҳукм бўйича эса Мэннинг 2045 йилга қадар қамоқда қолиши керак эди.

2010 йил Ироқда ҳарбий хизматда экан, жосуслик хизматининг кичик ходими бўлган Мэннинг WikiLeaks га минглаб дипломатик ёзишмалар ва ҳарбий амалиётларга доир ҳисоботларни тақдим қилган.

Бу АҚШ тарихида махфий маълумотларнинг энг йирик сиздируви бўлган эди.

XS
SM
MD
LG