Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:03

Мирзиёев барча болалар боғчаларга тўлиқ қамраб олинишини ваъда қилди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 март куни Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимдаги нутқида яқин 4-5 йилда боғча ёшидаги барча болалар мактабгача таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олинишини ваъда қилди.

“Биз яқин 4-5 йилда юртимиздаги боғча ёшидаги барча болаларни мактабгача таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олиш вазифасини ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Бу – бизнинг аёлларимиз, болаларимиз олдидаги қарзимиз, керак бўлса, келажак олдидаги муқаддас вазифамиз ва биз уни албатта адо этамиз”, - дея айтиб ўтди Мирзиёев.

Президент Мирзиёевга кўра, ҳозир Ўзбекистонда 7 минг 104 та мактабгача таълим маскани фаолият кўрсатмоқда.

Кейинги 2 йил давомида 2 минг 211 та янги боғчалар ташкил этилиб, уларга қўшимча 243 минг бола қабул қилинди.

“Бошқача айтганда, юртимизда боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш даражаси сўнгги бир ярим йилда 12 фоизга ошиб, 38 фоизни ташкил этмоқда”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Таълим олиш ва тиббиёт бепул бўлган Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасаларининг фаолияти кўнгилдагидек эмаслиги айтилади.

Боғча мудираларининг ташмачилиги Ўзбекистонда танқидлар нишонида бўлиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG