Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:05

"Барби" юзида ажинларсиз 60 ёшга тўлди


Дунёдаги энг оммабоп қўғирчоқ саналмиш Барби 60 ёшлик юбилейини нишонламоқда.

Барби илк бор 1959 йил 9 март куни АҚШ халқаро ярмаркасида намойиш этилган эди.

Унинг яратувчиси бўлган тадбиркор Рут Хэндлер қизи Барбора шарафига қўғирчоқни Барби деб номлаган.

Ўн йил ўтиб Барби дунёда энг бозори чаққон ўйинчоққа айланди.

2017 йилда ҳижобли Барби сотувга чиқарилган эди.

Бу йил эса инвалид коляскасидаги Барби қўғирчоғининг дунё юзини кўриши кутиляпти.

XS
SM
MD
LG