Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:39

Ғазалкентда 39 ёшли аёлни ўз ётоқхонасида сўйиб кетишган


Тошкент вилоятининг Ғазалкент шаҳрида 39 яшар аёл ўз ётоқхонасида бўғизлаб ўлдирилган.

Бўстонлиқ тумани ИИБ хабарига кўра, аёл мурдаси Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳридаги Марказий маҳалла фуқаролар йиғинидаги уйларнинг бирида ўз ётоқхонасида турли тан жароҳатлар билан топилган.

Бундан ташқари, марҳума И.У.нинг 16 яшар фарзанди А.У. танасининг турли жойларида кесилган санчилган оғир тан жароҳатлари билан топилиб, туман кўп тармоқли марказий шифохонасига юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "а,ж" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари натижасида фуқаро Н.А. ушбу жиноятни содир этишда гумон қилиниб, ушланган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича Тошкент вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатган.

XS
SM
MD
LG