Линклар

Шошилинч хабар
26 октябр 2020, Тошкент вақти: 04:02

Швецияда савдо марказини портлатмоқчи бўлган ўзбекистонлик 7 йилга қамалди


Девид Идриссон, аввалги исми эса Фарҳод Тошмуҳаммедов бўлган ўзбекистонлик қамоқ муддатини ўтаб бўлганидан сўнг Швециядан бадарға қилинади ва мамлакатга қайтиб киритилмайди. 

Швеция пойтахти яқинидаги Солна округ суди Ўзбекистондан бўлган 46 ёшли шахсни терактга тайёргарлик кўргани учун етти йилга озодликдан маҳрум этди. Девид Идриссон, аввалги исми эса Фарҳод Тошмуҳаммедов бўлган ўзбекистонлик қамоқ муддатини ўтаб бўлганидан сўнг Швециядан бадарға қилинади ва мамлакатга қайтиб киритилмайди.

Швецияда яшаб келган 46 ёшли Ўзбекистон фуқароси терроризмда айбдор деб топилиб 7 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилди.

Девид Идриссон Швеция пойтахти Стокхолмда террорчилик амалиётини бажариш учун юзлаб килограмм портловчи моддаларни қўлга киритганликда айбдор деб топилди.

Швеция прокуратурасига кўра, у "Ислом давлати" экстремист гуруҳининг аъзоси билан мунтазам алоқада бўлган.

Идриссон ИШИДнинг Ботир Юсупов исмли аъзоси билан ўз ҳаракатларини мувофиқлаштирган.

Улар ўзаро ёзишмаларида "тўй базмлари" ва "машинани безаш" каби код атамаларни қўллаганлар.

Швециянинг Солна округи суди ҳукмида Юсуповнинг ИШИД аъзоси бўлганига етарли далил-исбот мавжудлиги айтилади.

Суд ҳукмига кўра, Девид Идриссон ўз қамоқ жазосини ўтаб бўлгач, Швециядан бадарға қилинади ва Швецияга қайта киритилмайди.

Девид Идриссон, суд баёнотида ёзилишича, 560 килограмм кальций гипохлорит, 100 кг калий гидроксит ва 50 литр сульфат кислотасини Швецияда бомба портлатиш мақсадида сотиб олган ва сақлаган.

Судда айтилишича, у "Mall of Scandinavia" савдо маркази ва "T-centralen" темир йўл бекатларини портлатмоқчи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойи бошларида Швецияда Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари устидан суд бошланган эди.

Улардан камида бир нафари 2017 йил 7 апрель куни Швеция пойтахти марказий савдо кўчасида одамлар устига юк машинасини ҳайдаб, 5 одамни ўлдирган ўзбекистонлик Раҳмат Оқилов билан алоқада бўлган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG