Линклар

Шошилинч хабар
24 март 2019, Тошкент вақти: 00:23

Россияда террорчига 2 доллар пул берган ўзбекистонлик судланмоқда


Иллюстратив сурат.

Новосибирскда “Ислом давлати” террор гуруҳига молиявий ёрдам кўрсатганликда ва унинг сафига одам ёллаганликда айбланаётган ўзбекистонлик Абдувоҳид Мирзабоевга нисбатан суд жараёни бошланди.

Коммерсантъ” нашрининг 13 март куни хабар беришича, террорчиларга 133 рубль (тақрибан 2 доллар) пул жўнатгани учун қўлга олинган Мирзабоев Узоқ Шарқ округ ҳарбий суди томонидан судланмоқда.

Мирзабоевнинг мессенжердаги ёзишмалари унинг жиноятчи эканига асосий далил-исбот сифатида тақдим этилмоқда. У мазкур айблов асосида 15 йилгача қамоққа ҳукм қилиниши мумкин.

Тергов ҳужжатларига ишонилса, Абдувоҳид Мирзабоев 2018 йилнинг баҳорида Telegram орқали “Жамоат ул Таҳвид вал Жиҳод” катибаси сафида жанг қилаётган Муҳаммад исмли ўзбекистонлик билан ёзишган. У Муҳаммад жўнатган Qiwi-кармонга терминал орқали 133 рубль 84 копейка пул ўтказган.

Россия терговчилари бу фақат синов тўлови бўлганини, Мирзабоевга яна икки террорчи Telegram орқали минг доллар пул ўтказиш илтимоси билан мурожаат қилганини иддао этмоқдалар.

Терговчиларга кўра, Мирзабоев 2018 йилнинг ёзида ўзи ҳам Сурияга кетмоқчи бўлган, бироқ Федерал хавфсизлик хизмати уни қўлга олган.

XS
SM
MD
LG