Линклар

Шошилинч хабар
24 март 2019, Тошкент вақти: 00:22

АҚШ генерали Европа учун асосий таҳдид Россия эканини таъкидлади


АҚШ генерали Кертис Скапаротти.

НАТОнинг Европадаги қўшинлари қўмондони, АҚШ генерали Кертис Скапаротти Россия ҳали ҳам ғарб давлаталари миллий хавфсизлигига асосий таҳдид бўлиб қолаётганини айтди.

-Мен Россиянинг ҳарбий модернизация дастуридан жуда ҳавотирдаман. Бу Россия президенти Владимир Путин томонидан қўллаб-қувватланган энг яхши лойиҳадир. Шунинг учун, аввалроқ айтганимдай, ҳозирча биз устунликка эгамиз, бироқ ҳарбий соҳани шу тарзда молиялашда давом этадиган бўлсак, яқин келажакда биз йўқ бўламиз,-деди Скапаротти.

АҚШ генерали бу гапларни Конгресснинг Вакиллар палатасида 13 март куни қилган чиқиши пайтида гапирди.

Скапароттининг билдиришича, Россия НАТОнинг Болқондаги интеграция ҳаракатини ҳар қандай йўллар билан қўпориб ташлашга ҳаракат қилмоқда.

«Россия шу мақсадда дезинформациядан фойдаланмоқда ва минтақадаги барча экстремистик кучларни қўллаб-қувватламоқда», - деди Скапаротти.

XS
SM
MD
LG