Линклар

Шошилинч хабар
23 март 2019, Тошкент вақти: 23:46

Атмосферани муҳофаза қилишга оид қонунчиликка тузатиш киритилди


Ўзбекистон президенти «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади.

Бу қонун¸ унда ëзилишича¸ 14 март куни расмий нашрларда эълон қилинганидан уч ой ўтгач - 2019 йилнинг июнь ойида ўртасидан кучга киради.

Янги қонунга кўрa¸ 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги амалдаги қонуннинг “Фуқароларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари”¸ “Вазирлар Маҳкамасининг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари”¸ “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари” каби қатор моддаларига тузатиш киритилган.

XS
SM
MD
LG