Линклар

Шошилинч хабар
27 март 2019, Тошкент вақти: 01:51

Трамп АҚШда Boeing 737 MAX 8 ва MAX 9 парвозларини тақиқлади


Boeing 737 MAX 8 самолёти.

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда ўтган ҳукумат йиғилишида Boeing 737 MAX 8 ва MAX 9 самолётларини тақиқлаш тўғрисида фавқулодда буйруқ чиқарганини айтди.

-Биз 737 MAX 8 ва737 MAX 9 самолётлари ҳамда бу маҳсулот линияси билан боғлиқ бўлган бошқа самолётларнинг парвозини тақиқлаш тўғрисида фавқулодда буйруқ чиқардик. Барча авиаширкатлар мазкур русумдаги самолётлар парвозини тақиқлашга рози бўлдилар. Бу ҳақда учувчилар ҳам огоҳлантирилди, - деди Дональд Трамп.

10 март куни Эфиопияда Boeing 737 MAX 8 самолёти қулаб, унинг бортида бўлган 157 одам ҳалок бўлган эди. Ўтган йилнинг октябрида эса Индонезияда ҳам мазкур русумдаги самолёт ҳалокатга учраган. Ўшанда 189 одам ҳалок бўлган.

Boeing 737 MAX 8 самолётининг кўпроқ ҳалокатга учраётгани оқибатида дунёнинг деярли барча давлатларида 10 мартдан сўнг бу русумдаги самолётдан фойдаланиш тақиқланди.

XS
SM
MD
LG