Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2019, Тошкент вақти: 13:00

"Humo Arena"нинг юз очдисида президент Мирзиёев қатнашди


Humo Arena очилиш маросимидан олинган сурат. (Ўзбекистон президенти расмий сайтидан олинди)

15 март куни Тошкент шаҳрида Humo Arena кўп тармоқли муз саройининг тантанали очилиш маросими бўлди. "Тадбирда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, барчани ушбу қутлуғ воқеа билан табриклади", - деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Очилиш маросими спортчи ва санъаткорлар ҳамкорлигида тайёрланган шоу дастур билан давом этди. Муз майдони сатҳида 3D мэппинг технологияси асосида Ҳумо қуши, бу ерда ўтказиладиган спорт турлари тасвири намойиш этилди. Спортчи ёшлар ҳамда болалар кўргазмали чиқишлар қилди. Ўзбекистоннинг ёш спортчилари ва машҳур хоккейчилар ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

«Humo Arena» замонавий муз саройи илғор муҳандислик ва бинокорлик ечимлари, техник жиҳозланган. Мажмуанинг 12 минг 500 ўриндан иборат асосий майдони трансформация усулида қурилган бўлиб, қисқа вақтда уни қайта жиҳозлаш, ўриндиқлар сонини ошириш ёки камайтириш мумкин.

Бу хоккей, фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг каби қишки спорт турлари билан бирга кураш, бокс, мини-футбол, баскетбол, волейбол, таэквондо бўйича мусоқабалар ўтказиш, шунингдек, концерт, шоу, кўргазма, конференция ва бошқа маданий тадбирлар ташкил этиш имконини беради.

Маросимда Халқаро хоккей федерацияси президенти Рене Фазель, дунёга машҳур спортчи ва санъаткорлар иштирок этди.

XS
SM
MD
LG