Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2019, Тошкент вақти: 13:05

Янги Зеландияда масжидларга ҳужум қилган шахсга расман қотиллик айблови эълон қилинди


Янги Зеландия. Крайстерч шаҳридаги "Ал-Нур" масжиди атрофини полиция воқеа ортидан тўсиб қўйди.

Янги Зеландия шарқидаги Крайстчерч шаҳрида иккита масжидга қилинган ҳужумни амалга оширишда айбланаётган 28 ёшли австралиялик устидан суд бошланди.

Брентон Таррант 16 март куни суд залига кирар экан, оқ танлилар бошқа ирқлардан устун деб билувчиларга хос имо-ишора қилди.

Унга расман қотиллик айблови эълон қилинар экан, Таррант ҳеч қандай эмоция кўрсатмади.

Суднинг навбатдаги мажлиси 5 апрель куни бўлиб ўтади. Унгача Таррант тергов изоляторида ушлаб турилади.

15 март куни Крайстчерч шаҳрида иккита масжидга қилинган ҳужум оқибатида 49 киши ҳалок бўлди, 40 дан ошиқ одам жароҳат олди. Мамлакат бош вазири Жасинда Ардерн ҳужумни мисли кўрилмаган зўравонлик акти дея атади.

Ҳужумчи қотилликни бошига ўрнатилган камера ёрдамида жонли эфирга узатиб турган. У намоз вақтида "Ал-Нур" масжидига бостириб кириб, намозга келган мусулмонларни ўққа тутган. Бунинг ортидан ҳужумчи Линвуд масжидига бориб, у ердаги мусулмонларни ўққа тутгани айтилмоқда.

Линвуд масжиди имоми фожиа туфайли мусулмонларнинг Янги Зеландияга бўлган муҳаббати сўнмаганини айтди.

XS
SM
MD
LG