Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2019, Тошкент вақти: 12:13

БМТ Афғонистондаги миссия фаолиятини вақтинча ярим йилга узайтирди


Хитойнинг 70 давлатни ўз ичига қамровчи 1 триллион долларлик “Бир минтақа, бир йўл” лойиҳаси ғарб давлатларида мамлакат таъсири кучайиб бораётгани ҳақида хавотир уйғотмоқда.

БМТ Хавфсизлик кенгаши АҚШ ва Хитой ўртасидаги келишмовчилик туфайли Афғонистондаги миссия фаолиятини вақтинча фақат олти ойга узайтириш қарорини қабул қилди.

АҚШнинг эътирозига резолюциядаги Хитойнинг “Бир минтақа, бир йўл” (Belt and Road Initiative) лойиҳасини кучайтириш чақирувлари сабаб бўлган. 2018 йилги резолюциянинг ушбу лойиҳа ҳақида банди бўлган, аммо Вашингтон ўтган йилги резолюцияга эътироз билдирмаган.

Хитойнинг 70 давлатни ўз ичига қамровчи 1 триллион долларлик “Бир минтақа, бир йўл” лойиҳаси ғарб давлатларида мамлакат таъсири кучайиб бораётгани ҳақида хавотир уйғотмоқда.

Ўтган йили вице-президент Майк Пенс Хитойнинг “Бир минтақа, бир йўл” доирасида сифатсиз йўллар қурилаётганини ҳамда ривожланаётган давлатлар қарзга ботаётганини айтиб, лойиҳани танқид қилган эди. Бундан ташқари, АҚШ расмийлари Хитой лойиҳасини Пекин манфаатларини биринчи ўринга қўйишини ҳамда коррупция аломатлари мавжудлигини айтиб келади.

Хитой ва АҚШ дипломатлари ўртасидаги келишмовчилик туфайли Хавфсизлик кенгаши Афғонистон учун одатдагидек бир йилга эмас, балки олти ойга маблағ ажратишга қарор қилган.

XS
SM
MD
LG