Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2019, Тошкент вақти: 12:42

Шимолий Македонияда парламентга ҳужум қилганликда айбланаётган 16 шахс узоқ муддатга қамалди


Собиқ ички ишлар вазири Митко Чавков (ўртада) “конституцион тузум ҳамда хавфсизликка таҳдид солгани” учун 18 йилга қамалди.

15 март куни Шимолий Македония суди 16 шахсни, жумладан, собиқ ички ишлар вазирини 2017 йилда мамлакат парламентига бостириб кирилишига алоқадорликда айбдор деб топиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилди.

Собиқ ички ишлар вазири Митко Чавков “конституцион тузум ҳамда хавфсизликка таҳдид солгани” учун 18 йилга қамалди. 2017 йилнинг 27 апрелида собиқ миллатчи ҳукумат тарафдорлари парламентга бостириб кирган пайтда Чавков оммавий хавфсизлик бюроси етакчиси бўлган.

Қолган 15 киши эса ўхшаш жиноятларда айбдор деб топилиб, 7 йилдан 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Парламентга ҳужум давомида ўнлаб парламент аъзоси ҳамда журналист жароҳат олган эди. Улар орасида кейинроқ бош вазир этиб сайланган Зоран Заев ҳам бўлган.

Суд ҳукм чиқарган шахсларнинг аксари консерватив VMRO-DPMNE мухолиф партиясининг собиқ расмийлари ёки тарафдорлари эканлиги айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG