Линклар

Шошилинч хабар
25 март 2019, Тошкент вақти: 17:27

"Ўзстандарт" агентлиги қошида илмий-тадқиқот институти очилди


"Ўзстандарт" агентлиги қошида Стандартлаштириш, сертификатлаш ва техник тартиблаштириш илмий-тадқиқот институти очилди.

Адлия вазирлигининг телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали берган хабарга кўра, ҳукумат қарори билан очилган институт республикада халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартларни жорий қилиш ва хорижий мамлакатларнинг стандартларини қабул қилиш ҳамда қўллаш тартибини ишлаб чиқади.

Шунингдек, бу институт стандартлаш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланади.

Хабарда айтилишича, стандартларни қабул қилиш бўйича Агентликка ариза тушганидан сўнг Агентлик беш кун ичида хорижий мамлакат розилигини олиш учун сўров юборади.

Қабул қилинаётган Стандарт манфаатдорлар томонидан 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.

Ўзбекистон ҳудудида қабул қилинган Стандартлар тўғрисидаги маълумот агентлик ва институтнинг расмий сайтларида қўллаш ҳақидаги қарор қабул қилингандан сўнг 5 кундан кеч бўлмаган муддатда эълон қилиниши лозим.

XS
SM
MD
LG