Линклар

Шошилинч хабар
17 июл 2019, Тошкент вақти: 22:05

Европада энг биринчи сув ости ресторани барпо этилди (ФОТО)


Norway

Норвегияда Европада биринчи сув ости ресторани очилади. Мазкур ресторанга ташриф буюриш учун ҳозиргача 7 мингдан кўпроқ одам навбатга турди.

Норвегиянинг жанубий соҳилида барпо этилган ресторан Шимолий денгизга 5 метр кириб борган катта бетон қувурдан иборат.

Евроньюс телеканалининг хабар беришича, денгиз маҳсулотлари асосида тайёрланган 18 таомдан иборат меню учун хўрандалар 3700 крон (тақрибан 435 доллар) ҳақ тўлайдилар.

Ресторан Under деб номланди. Бу ном инглизчадан ўзбекчага “Сув остида”, норвежчадан ўзбекчага “Мўъжиза” деб таржима қилинади.

Дунёда бундан ташқари бир нечта сув ости ресторани бор. Улар Мальдив ва Дубайда жойлашган.

XS
SM
MD
LG