Линклар

Шошилинч хабар
17 июл 2019, Тошкент вақти: 21:45

Италияда 50 нафар болани олиб кетаётган автобусга ўт қўйилди (ФОТО)


Ёниб кетган автобус.

Италияда йўловчилари болалардан иборат бўлган автобус ҳайдовчиси бир неча полиция автомобилини уриб, кейин автобусга ўт қўйди.

Ҳайдовчи автобусга ўт қўйишдан олдин 50 нафар ўқувчидан бир нечтасини боғлаб қўйган.

Италия полициясига кўра, ҳайдовчи автобусга ўт қўяётган пайтда Ўрта Ер денгизи орқали Европага ўтаётганда муҳожирлар сувга чўкиб ўлаётганини, у ўз ҳаракати билан мана шу ўлимларга барҳам бермоқчи эканини айтиб, қичқирган.

У болаларга «Ҳеч ким тирик қолмайди», деб таҳдид қилган. Аммо шунга қарамай, болалар полициячилар синдирган ойналар орқали ёнаётган автобусдан чиқишга муваффақ бўлганлар.

Reuters агентлигининг билдиришича, 14 нафар бола ис газидан заҳарланиб қасалхонага ётқизилди. Уларнинг ҳаётига хавф йўқлиги айтилмоқда.

Автобусга ўт қўймоқчи бўлган 47 ёшли италиялик қўлга олинди.

XS
SM
MD
LG