Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:30

Чинозда Турсуной Охунова музейи қайта очилди


Биринчи ўзбек механизатор аёли сифатида ўтган асрнинг етмишинчи йилларида ном чиқарган Турсуной Охунованинг Тошкент вилояти Чиноз туманидаги музейи қайта тикланди.

Совет Ўзбекистонида пахта яккахокимлиги даврида аёллар орасида биринчи бўлиб пахта териш трактори рулига ўтириб, турсунойчилар ҳаракатига асос солгани айтилган Охунованинг музейи мустақиллик йилларида йўқ қилинган эди.

Ҳукумат нашрларига кўра, Ўзбекистон президентининг топшириғи асосида Охунованинг музайи ободонлаштирилиб, унинг бюсти қайта жойига қўйилган.

Охунова 1960 йилдан Тошкентдаги Киров номли колхоз бригадири бўлган.

Ўша давр ёшлари учун идеал бўлган, совет афсонасига айлантирилган аёл 1954 йилги пахта мавсумида 20 тонна, кейинги йили 60 тонна, 1959 йилга келиб эса 210 тонна пахта териб топширгани иддао қилинади.

Айримлар Охуновани Совет даврининг "ясама қаҳрамони" бўлганини назардан соқит қилишмайди.

Турсуной Охунова 1983 йилда 47 ёшида оламдан ўтган эди.

XS
SM
MD
LG