Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2019, Тошкент вақти: 09:50

Илк Наврўз халқаро марафонида ўзбек мулозимлари "шахсий намуна" кўрсатди (ВИДЕО)


24 март куни Тошкентда Наврўз байрамига бағишлаб International Navruz Half Marathon - халқаро ярим марафони ўтказилди.

ЎзА агентлигининг хабар қилишича, илк марта ташкил этилган тадбирда 1 минг 700 киши, шу жумладан 28 давлатдан борган профессионал атлетлар қатнашган.

Ярим марафон - ҳаваскорлар учун 5 километр, профессионаллар учун эса 21 километр масофада ўтказилди.​

Агентлик хабарига кўра, марафоннинг ҳаваскорлар қисмида Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Азиз Абдулҳакимов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ва бошқа мулозимлар қатнашиб, "шахсий намуна кўрсатган".

Ғолиблик эса мулозимлар билан бирга югурган самарқандлик Отабек Тошпўлатовга насиб қилган.

Агентликнинг ёзишича, эркак профессионаллар орасидаги марафонда хитойлик Янг Лингёнг, аёллар орасида эса қирғизистонлик Дарья Маслова ғолиб бўлган.

Дастлабки 8 ўринни олган профессонал атлетлар 3 миллиондан 12 миллион сўмгача, ҳаваскорлар эса 500 мингдан 2 миллион сўмгача пул мукофоти билан тақдирланди.

Шунингдек, илк Наврўз марафони давомида концерт ва сайллар ҳам уюштирилди. Марафон муносабати билан Тошкент марказидаги 10 дан ортиқ кўчада эрталаб соат 9:00дан 13:00га қадар транспорт қатнови тўхтатиб қўйилди.

XS
SM
MD
LG