Линклар

Шошилинч хабар
17 июл 2019, Тошкент вақти: 21:37

Кекса туркман журналистининг мамлакатдан чиқиши тақиқлангани қораланди


Султон Очилова.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) Ашхобод ҳукуматидан Туркманистондаги кекса журналист Султон Очилованинг мамлакатдан чиқишига ўрнатилган тақиқни бекор қилишни сўради.

Маркази Нью Йоркда жойлашган қўмита 25 март куни эълон қилган баëнотда:

"Очилова ва бармоқ билан санарли бошқа журналистлар¸ дунëнинг энг ëпиқ давлатларидан биридан хабар бериш каби муҳим ишни қилар экан¸ уларга нисбатан мунтазам тазйиқлар тўхтатилиши шарт"¸ дейилади жумладан.

Венада жойлашган “Туркманистон хроникаси” ахборот сайтининг ҳамкори 70 яшар Султон Очилова 11 март куни халқаро семинарда қатнашиш учун Тбилисига кетаëтганда Ашхобод халқаро аэропорти паспорт назоратидан ўтказилмади.

Расмийлар¸ унинг мамлакатдан чиқишига рухсат йўқлигини айтган¸ аммо бунинг сабабини очиқламаган.

Султон Очилова¸ Озодлик радиоси билан ҳамкорлик қилгани учун ўтмишда полиция томонидан олиб кетилган ва жисмоний тазйиққа учраган эди.

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилотининг жаҳондаги матбуот эркинлиги вазиятига оид 2018 йилги ҳисоботида Туркманистон 180 давлат киритилган рўйхатнинг қарийб энг туби – 178-поғонасига қўйилган.

XS
SM
MD
LG