Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2019, Тошкент вақти: 03:36

Гуржи чўпони америкалик оилани ўлдиришда айбдор деб топилди


Қотилликда айбланган чўпон 2018 йилнинг июль ойида қўлга олинган эди.

Грузия шарқидаги Гори суди ҳакамлари 20 яшар чўпон Малхаз Кобаурини америкалик оилани ўлдиришда айбдор деб топди.

Ўтган йили 43 яшар Лаура Смит¸ унинг 44 яшар эри Раян ва 4 яшар ўғли Калебнинг Гори дарасида ўлдириб кетилгани бутун Грузияни даҳшатга солган эди.

Июль ойида полиция 19 яшар чўпон йигитни қўлга олди ва унга Лаура Смитни зўрлаш¸ унинг эри ва ўғлини ўлдириш айби қўйилди.

25 март куни ҳакамлар ҳайъати Кобаурини зўрлаш¸ фавқулодда зўравонлик билан одам ўлдириш¸ жиноятни бекитиш учун қасддан одам ўлдириш каби жиноятларда айбдор деб топди.

27 март куни ўқиб эшиттириладиган суд ҳукми билан чўпонга умрбод қамоқ жазоси берилиши кутилмоқда.

Америкалик ўлдирилган оила Грузия ватандошлигини олиб¸ қотилликка қадар Марнеули шаҳарчасида олти йил яшаëтган бўлган.

2018 йилнинг июль ойи бошида улар дўстларига Гори дарасига икки кунлик сафарга кетаëтганини билдирганидан сўнг¸ бедарак йўқолган.

Лаура Смит жасади 6 июль куни дарадаги шаршара ëнидан¸ унинг эри ва ўғли мурдаси эса бунинг эртасига топилган эди.

XS
SM
MD
LG