ПОП. “Мен – Олия Юнусова, Наманган вилояти Поп туман Олтинкон шаҳарчасидан ёзмоқдаман. Беваман. 2016 йилда Чодак қишлоғида қурила бошлаган намунавий уй-жойдан кредит асосида олдим.
Шартнома бўйича 1 йилда битирамиз деб ваъда қилишган. Лекин 3 йил ўтди ҳамки, уй тайёр эмас. Бошида 53 млн сўм тўлаганман. Ҳозирга қадар ҳар ойда иш ҳақимдан 800 минг сўмдан ўтказиб келяпман.
Ушбу муаммо бир неча маротаба телевизорда ҳам кўрсатилди, лекин натижа йўқ. Тумандаги айрим раҳбарлар халқ дарди билан умуман қизиқмаяпти. Мутасаддилар шартнома талабига кўра уйни зудлик билан топширсин”.
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|