Линклар

Шошилинч хабар
12 ноябр 2019, Тошкент вақти: 18:04

АҚШ Эрондаги "Ислом инқилоби посбонлари корпуси"ни террорчи ташкилотлар рўйҳатига киритмоқчи


АҚШ Эрондаги Ислом инқилоби посбонлари корпусини террорчи ташкилотлар рўйхатига киритиш ниятида.

Бу ҳақда қатор агентликлар президент Доналд Трамп маъмуриятига таяниб хабар берди.

Оқ уйнинг бу ҳақдаги қарори душанба куни эълон қилиниши кутиляпти.

Эрондаги Ислом инқилоби посбонлари корпуси давлат ташкилотидир.

Ҳали шу пайтгача давлат тизимидаги ташкилот террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилмаган.

Ислом инқилоби посбонлари корпуси 1979 йилда Эрондаги инқилоб ортидан тузилганди.

Таркибида 125 минг одам ишловчи ушбу тузилма Эрондаги энг йирик хавфсизлик ташкилоти ҳисобланади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG