Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:18

Boeing 737 MAX учоқлари ишлаб чиқаришни қисқартиради


Американинг Boeing ширкати сўнгги ойлардаги иккита авиаҳалокат ортидан кўплаб мамлакатларда парвозлари тақиқлаб қўйилган 737 MAX учоқларини ишлаб чиқаришни йигирма фоизга қисқартиришини маълум қилди.

Шу ойдан бошлаб ширкат ойда 52та учоқ ўрнига 42та лайнер ишлаб чиқаришни бошлайди.

Биндан олдин ширкат мижозларига янги Boeing 737 MAX самолётлари етказиб беришни тўхтатганди.

Ўтган ой "Эфиопия ҳаво йўллари" ширкатига қарашли самолёт ҳалокатга учрагани ва унинг бортида бўлган 149 йўловчи ҳамда экипажнинг 8 аъзоси, жами 157 киши ўлгани хабар қилинган эди.

Самолёт Аддис-Абеба аэропортидан Кения пойтахти Найробига учаётган эди.

Ундан олдин Индонезияда Lion Air авиакомпаниясининг Boeing 737 MAX самолёти ҳалокатга учраганди.

XS
SM
MD
LG