Линклар

Шошилинч хабар
22 август 2019, Тошкент вақти: 21:49

Голландиялик электромобилда 95 минг километр масофани босиб ўтди


Нидерландиялик Вейб Ваккер якшанба куни Австралиянинг Сидней шаҳрида электромобилда 95000 километрлик саёҳатини ўз якунига етказди. Ваккер электр двигатель ўрнатилган универсалида дунёнинг 33 мамлакати бўйлаб саёҳат қилган.

Фаол бу саёҳат электромобилда қилинган энг узун саёҳат эканлигини айтмоқда.

Ваккер Нидерландиядан Австралиягача уч йил деганда етиб борган.

Саёҳати давомида одамлар унга машинасини заряд қилишда кўмаклашган, озиқ-овқат ва ухлашга жой берган.

Фаол саёҳати давомида Туркия, Эрон, Ҳиндистон, Мяньма, Малайзия ва Индонезияни босиб ўтган.

Қайси йўлдан юришни белгилашда ўз сайтига келиб тушган таклифларга таянган.

- Турғун мобилликнинг афзал жиҳатларини кўрсатиб, одамларнинг фикрини ўзгартиришга ва электромобилларни ҳайдашни бошлашга илҳомлантиришни истадим, - деди Ваккер. - Бир одам дунёнинг нариги бурчагига электромобилда етиб олдими, демак электрик автомобиллардан кундалик ҳаётда бемалол фойдаланиш мумкин.

Ваккер машинага электромотор ўрнатилмаганида, ўз саёҳатини якунлаш учун 6785 литр ёқилғи сарфлаган бўлардим, деди.

Ваккернинг автомобили бир марта заряд олиб, 200 километр масофани босиб ўта олади.

Унинг сўзларига кўра, саёҳати давомида электр токига бор-йўғи 300 доллар сарфлаган.

Энг кўп харажат Австралиянинг олис чўлларига тўғри келган.

XS
SM
MD
LG