Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:49

Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанж Лондонда ҳибсга олинди


Жулиан Ассанж
Жулиан Ассанж

Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанж Лондондаги Эквадор элчихонасида ҳибсга олинди.

7 йил муқаддам Жулиан Ассанж Швецияга экстрадиция этмасликлари учун Лондондаги Эквадор элчихонасидан бошпана олганди.

Швед прокурорлари 2010 йилда икки аëл томонидан жинсий тажовузда айбланган Ассанжни сўроқ қилиш учун унинг ўз ихтиëрига топширилишини сўраб келаëтган эди.

Швеция прокуратураси 2017 йилда мазкур сўровдан воз кечди¸ аммо Британия ҳуқуқ тизимларининг 2012 йилги гаров шартларини бузганликда айбланаëтган Ассанжни ҳибсга олиш ордери ҳамон кучда қолаётган эди.

Лондон полицияси унинг ҳибсга олингани ва "тез орада" Вестминстер туман судига келтирилишини билдирди.

Айни пайтда¸ Қўшма Штатлар Жулиан Ассанжни АҚШ махфий ҳужжатларини Wikileaks орқали ëйинлаганликда айбламоқда ва унинг ўз ихтиëрига топширилишини талаб қилмоқда.

XS
SM
MD
LG