Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:41

Собиқ президент қайинжиянининг ҳовлиси ва “Карвон” бозори собиқ раисининг машиналари кимошди савдосига қўйилди


Акбарали Абдуллаев
Акбарали Абдуллаев

Тошкентдаги "Карвон" бозорининг собиқ раиси Дмитрий Лимга тегишли экани айтилган учта антиқа автомобиль очиқ аукционга қўйилди. Бу автомобилларнинг ҳар бири “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида ярим миллиард сўмдан юқорига баҳоланган эди.

ЎзАнинг ёзишича, аукционга қўйилган автомобиллар одатда шахсий коллекция учун йиғиладиган тарихий (антиквар) уловлар сирасига киради.

Тошкентдаги "Карвон" улгуржи бозори собиқ директори Дмитрий Лим 10 йил муқаддам ҳибсга олинишдан қўрқиб, Ўзбекистонни тарк этганди.

Лимнинг давлатга етказган зарари Ўзбекистон прокуратураси тарафидан 607 миллиард 410 миллион 410 минг 970 сўм дея билдирилган.

Ҳозирда Ўзбекистон расмийлари томонидан қидирувда экани иддао қилинадиган Дмитрий Лимнинг АҚШда яшаётгани айтилади.

Бундан олдин, Дмитрий Лимга тегишли бўлган Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги сув бўйида жойлашган кўчмас мулк объекти ҳам савдога қўйилгани ҳақида маълумот берилган эди.

Бир кун муқаддам Ўзбекистондаги маҳаллий ахборот нашрлари собиқ президент Ислом Каримовнинг қайинжияни Акбара Абдуллаевнинг кўчсмас мулки сотувга қўйилгани ҳақида ёзганди.

Тошкент вилояти Паркент тумани Кумушхон қишлоғида жойлашган 45 гектарлик кўчмас мулкнинг бошланғич нархи – 8,2 сўм этиб белгиланган.

Акбарали Абдуллаев Фарғона вилоятида, жумладан нефтни қайта ишлаш заводида коррупция, товламачилик ва пул ювиш каби йирик иқтисодий жиноятларда айбдор деб топилган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Акбарали Абдуллаевни 2014 йилнинг 20 октябрида 56 кишидан иборат уюшган жиноий гуруҳнинг раҳбари сифатида айблаган.

Озодлик ихтиёрида мавжуд Акбарали Абдуллаев устидан қўзғатилган тергов хулосаларига кўра, собиқ президентнинг қайинжияни Фарғонадаги ўнлаб йирик ширкатлардан 800 миллион доллардан кўпроқ маблағни ноқонуний ўзлаштирган ва бу нақд пулни мамлакат ташқарисига олиб чиққан.

Ҳозирда Акбарали Абдуллаевнинг қаерда яширингани маълум эмас.

XS
SM
MD
LG