Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:07

Россиянинг Тюмень вилоятида ИШИДга алоқадор қуроллилар отиб ўлдирилди


Россиянинг Тюмен вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари террорчиликка қарши рейдлар пайти рўй берган отишмада "Ислом давлати" экстремист гуруҳига алоқадор кўрилган шахсларни отиб ўлдирган.

Қанча одам ҳалок бўлгани маълум эмас.

Россия матбуоти хабарларига кўра, рейдлар пайти икки гумонланувчи қуролли қаршилик кўрсатган.

Уларнинг қуролли ҳужумига жавобан ФСБ ходимлари ўт очиш билан жавоб қайтаришга мажбур бўлган.

Рейд ўтказилган хонадонлардан бирида ёнғин рўй берган. Қўшни хонадонларда яшовчи одамлар уйларидан эвакуация қилинган.

"Интерфакс" хабарига кўра, 12 апрел куни Россия Федерал хавфсизлик идораси ходимлари ҳусусий уйлардан бирида қуролли одамлар борилиги, улар одам гавжум жойда теракт содир этиш ниятида бўлгани ҳақида хабар топган.

Ўлдирилган қуроллиларнинг шахси ва миллати ҳақида маълумот йўқ.

Тюмен ҳуқуқ-тартибот идоралари бу ҳақда ҳозирча маълумот бермади.

XS
SM
MD
LG