Линклар

Шошилинч хабар
19 июн 2019, Тошкент вақти: 20:25

Қозоғистон президенти Қосимжўмарт Тўқаев Тошкентга борди (ФОТО)


Қозоғистон президенти Қосимжўмарт Тўқаев Тошкентга келди, 14 апрель, 2019 йил

14 апрель куни президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Қосимжўмарт Тўқаев икки кунлик давлат ташрифи билан Тошкентга борди.

Бу Қосимжўмарт Тўқаевнинг Қозоғистон Президенти лавозимига киришганидан сўнг Тошкентга илк ташрифидир.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олган.

Давлат ташрифининг асосий тадбирлари эса 15 апрель куни Кўксаройда бўлиб ўтади.

Тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокараларда икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши, қатор муҳим икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Президентлар минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда халқаро аҳамиятга молик муҳим масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ривожлантиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланиши кўзда тутилган.

Президентлар Қозоғистонда якунига етган Ўзбекистон йилининг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий очилиш маросимида ҳам қатнашади.

Мазкур йил тадбирлари Қозоғистон санъат усталарининг концерти билан бошланади.

XS
SM
MD
LG