Линклар

Шошилинч хабар
20 июн 2019, Тошкент вақти: 02:10

Покистонда хазораларнинг террорга қарши намойиши давом этмоқда


Хазоралар намойиши иштирокчилари.

Покистондаги шиа озчилиги вакиллари бўлган хазоралардан иборат гуруҳ Белужистон вилояти маркази Кветта шаҳрида содир этилган худкуш ҳужумга норозилик билдириб, уч кундан бери намойиш ўтказмоқда.

Хазораларнинг 200 кишилик гуруҳи 14 апрель куни Кветта шаҳрига олиб борувчи асосий йўлни тўсиб қўйди. Улар “Хазораларни ўлдиришни бас қилинг” ҳамда “Террорчилик ва сектантлик йўқолсин” каби шиорларни кўтариб олган эдилар. Карачида ҳам ўнлаб хазоралар норозилик намойишига чиқдилар.

12 апрель куни Кветтадаги бозорлардан бирида ҳудкуш ўзини портлатгани оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган ва 48 киши яраланган эди. Полиция террорда 8 нафар хазора ҳалок бўлганини билдирган.

XS
SM
MD
LG