Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2019, Тошкент вақти: 03:34

Азиз Абдуҳакимов: Туристлар сони ўтган йилга қараганда 42 фоизга кўпайди


Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов.

Tashkent Travel Mart кўргазмасида иштирок этган Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 2019 йилнинг биринчи уч ойида мамлакатга келган туристлар оқими 42 фоизга кўпайганини ва 1 миллион 380 минг одамни ташкил қилганини айтди.

Унга кўра, ўтган йилнинг шу даврида Ўзбекистонга 972 минг нафар сайёҳ келган эди.

Азиз Абдуҳакимов туристларга хизмат кўрсатиш кўрсаткичи жорий йил биринчи чорагида ўтган йилга нисбатан 33 фоизга ўсгани ва 246 миллион 300 минг доллар бўлганини ҳам билдирди. Ўтган йилнинг шу даврида эса бу рақам 184 миллион 600 минг доллар бўлган.

Расмий маълумотларга қараганда, 2018 йилда Ўзбекистонга 5 миллион 300 минг нафар сайёҳ келган. Уларнинг 4 миллион 600 минг нафари Марказий Осиё давлатлари фуқароларидир. Туризм хизмати экспорти 1 миллиард долларни ташкил қилган.

XS
SM
MD
LG