Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2019, Тошкент вақти: 03:13

"Газпром" Туркманистондан газ сотиб олишни қайта тиклади


"Газпром" байроғи.

Россиянинг "Газпром" ширкати 15 апрель куни Туркманистондан газ сотиб олишни қайта тиклаганини маълум қилди. Бироқ сотиб олинадиган газ миқдори ва унинг нархи эълон қилинмади.

"Газпром" бундан уч йил аввал Туркманистондан газ сотиб олишни тўхтатган эди.

2015 йилгача Газпром Туркманистондан йилига 10 миллиард кубометр газ сотиб олар эди. Бироқ 2015 йилда Россия бу кўрсаткични йилига 4 миллиард долларга туширди ва 2016 йилда туркман газини сотиб олишни тўхтатди.

Шундан сунг Туркманистон газининг аоссий харидори Хитой бўлиб қолган эди.

XS
SM
MD
LG