Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2019, Тошкент вақти: 03:31

АҚШ элчиси Тоғли Қорабоғ масаласи тинч йўл билан ҳал этилишига умид билдирди


АҚШнинг Арманистондаги элчиси Линн Трейси.

АҚШнинг Арманистондаги элчиси Линн Трейси 15 апрель куни Озодлик радиосига берган суҳбатида Озарбайжон ва Арманистон ўртасида баҳсли бўлиб турган Тоғли Қорабоғ масаласи ижобий ҳал қилинишига умид билдирди.

-Бир неч ой ичида ижобий ҳолатлар кузатилди, жумладан, Арманистон бош вазири Пашинян ва Озарбайжон президенти Алиев ўртасида яхши муносабат ўрнатилаётгани сезлди. Биз Тоғли Қорабоғ билан боғлиқ зўравонликлар озайганига гувоҳ бўлмоқдамиз,- деб Трейси.

15 апрель куни Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари Москвада Тоғли Қорабоғ ўлкаси масаласини муҳокама қила бошлади.

Ёпиқ эшиклар ортида ўтказилаётган музокараларда Россия, АҚШ ва Франция вакиллари иштирок этмоқда.

Асосан этник арманлар яшайдиган Тоғли Қорабоғ 1988–1994 йиллардаги урушдан кейин ўзини Озарбайжондан мустақил деб эълон қилган. Урушда 30 мингга яқин одам ўлган, минглаб одам кўчиб кетишга мажбур бўлган.

1994 йилдан бери минтақани этник арман қўшинлар бошқариб келади. Боку улар сафларида Арманистон ҳарбийлари борлигини таъкидлаб келади.

XS
SM
MD
LG