Линклар

Шошилинч хабар
16 июн 2019, Тошкент вақти: 05:50

Космонавт Солижон Шарипов Олий Мажлисда меҳмон бўлди


Солижон Шарипов

15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Россия қаҳрамонлари ассоциацияси делегацияси аъзолари билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда палата расмий сайти хабар қилди.

Мулоқот чоғида таниқли ўзбек фазогири, Россия Қаҳрамони Солижон Шарипов ҳам сўзга чиқиб, ўзи меҳнат қилаётган Фазогирлар тайёрлаш маркази фаолияти тўғрисида гапириб берди.

Солижон Шарипов Ўзбекистонга Россия Федерацияси Давлат Думасининг Мудофаа бўйича қўмитаси раиси, Россия қаҳрамонлари ассоциацияси Президенти Владимир Шаманов бошчилигидаги делегация таркибида келган.

“Учрашув аввалида меҳмонларга 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар хусусида маълумот берилди. Хорижий мамлакатлар, жумладан, Россия Федерацияси билан парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди”, дейилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабарида.

XS
SM
MD
LG