Линклар

Шошилинч хабар
16 июн 2019, Тошкент вақти: 04:04

Трамп Ямандаги урушга ëрдам бермасликка оид Конгресс резолюциясига вето қўйди


Дональд Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп 16 апрель куни Ямандаги урушга Америка ҳарбий ëрдамини тўхтатиш ҳақидаги Конгресс резолюциясига вето қўйди.

2015 йили Саудия Арабистони Ямандаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланаëтган хусийлар гуруҳига қарши ҳарбий амалиëт бошлаган ва шундан бери АҚШ бу амалиëтларга ëрдам кўрсатиб келмоқда.

2019 йил 13 февраль куни Демократлар етакчилик қилаётган Намояндалар палатаси Ямандаги урушга Вашингтон ёрдамини бекор қилувчи резолюцияни маъқуллаган эди.

Бу резолюция муаллифларидан бири¸ сенатор Берни Сандерс¸ “яманликлар бомбага эмас¸ гуманитар ëрдамга муҳтожлиги”ни таъкидлаб келмоқда.

Конгресснинг 248 аъзоси резолюцияни қўллаб, 177 аъзоси эса қарши овоз берган ва эндиликда президент ветосини бекор қилиш учун қонун чиқарувчиларнинг мутлақ кўпчилиги унга қарши овоз бериши керак.

Резолюция тарафдорларининг президент ветосини бекор қилувчи овоз тўплай олмаслиги айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG