Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2019, Тошкент вақти: 03:28

Самарқандда Франция фахрий консуллиги иш бошлади


Ўзбекистон президенти 2018 йил 9 октябрь куни Парижда Франция президенти Эммануэль Макрон билан учрашган эди.

Расмий ташриф билан Ўзбекистонга борган Франция Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Жан-Батист Лемуан 16 апрель куни Самарқандда Франция фахрий консуллигининг очилиш маросимида қатнашди.

(Фахрий консуллик¸ виза бериш ваколатига эга бўлмаган¸ асосан маданий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш билан шуғулланувчи дипломатик марказдир.)

17 апрель куни Франция дипломатлари делегацияси Тошкентда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди.

Вазирлик матбуот хизматининг билдиришича¸ учрашувда Шавкат Мирзиëевнинг ўтган йил октябрь ойида Францияга қилган сафари чоғида имзоланган келишувлар ижроси муҳокама қилинган.

Мирзиëев сафарига оид расмий маълумотларда¸ Франция ташрифи давомида жами қиймати 5 миллиард долларга тенг келишувлар имзолангани айтилган эди.

Ҳозирга қадар бу келишувлардан қай бирининг амалга ошаëтгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Франция-Ўзбекистон ўртасида тузилган энг йирик инвестицион лойиҳа сифатида тақдим этилган Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive заводи режасининг молиявий муаммолар боис номаълум муддатга кечиктирилгани ҳақида Озодлик хабар қилган эди.

Жиззахда қуриладиган бу заводдан илк машина ишлаб чиқаришнинг 2018 йилнинг 10 декабридан бошланиши расман эълон қилинган эди.

XS
SM
MD
LG