Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2019, Тошкент вақти: 04:02

Франция президенти Нотр-Дам черковининг 5 йил ичида қайта таъмирланишини билдирди


Нотр-Дам черкови ичкарисининг ëнғиндан кейинги кўриниши.

Франция президенти Эммануэль Макрон 15 апрель кунги ëнғиндан жиддий талофат кўрган 850 йиллик Нотр-Дам черковининг “аввалгиданда гўзалроқ қилиб” қайта тикланишини билдирди.

16 апрель куни Франция халқига қилган телемурожаатида Макрон бу офатдан жамоатчиликни бирлаштириш имкони сифатида фойдаланишга чақирди.

Нотр-Дамни қайта тиклаш учун маблағ йиғиш жараëни ëнғин тугаб-тугамас бошланди.

Франциядаги учта энг бадавлат оила черковни қайта тиклаш учун 500 миллион евро¸ мамлакатнинг энг йирик ëнилғи компанияси Total 100 миллион евро маблағ ажратишини билдирди. Ҳозиргача Франция ичкарисида ваъда қилинган ëрдам миқдори 1 миллиард долларга яқинлашди.

Айни пайтда¸ Евро давлатларидан ҳам Франция рамзларидан бири бўлган бу қадимий черковни тиклашда молиявий ва мутахассислик ëрдами таклифлари кўпайиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG