Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2019, Тошкент вақти: 04:02

Раҳмон Путин билан тожик мигрантлари ҳақларини ҳимояловчи келишув имзолайди


Имомали Раҳмон ва Владимир Путин.

Икки кунлик расмий ташриф билан Москвага келган Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бу ерда Владимир Путин билан сўзлашув ўтказди.

Мазкур учрашув арафасида Россиядаги тожикистонлик меҳнат муҳожирлари билан учрашган Раҳмон¸ Кремль раҳбарлари билан тожик мигрантларининг Россияда ишлашини тартибга солиш ва улар ҳақларини ҳимоя қилиш сўзлашувларда бош мавзу эканини билдирди.

Путин матбуот хизмати Раҳмон сафари давомида қатор икки томонлама келишувлар имзоланишини билдирди.

Улар орасида¸ Тожикистон мева-сабзавотини Россияга етказишни осонлаштиришга қаратилган келишувнинг ҳам борлиги айтилмоқда.

16 апрель куни Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин билан учрашган Раҳмон Москвада тожикистонлик мигрант ишчиларни ëллашни мувофиқлаштириш ҳақидаги келишув имзоланишини маълум қилди.

Россияда ишлаëтган тожикистонлик меҳнат муҳожирлари сонининг 2 миллиондан кўпроқ экани айтилади. Бу эса¸ Тожикистон аҳолисининг тўртдан бирига тенгдир.

XS
SM
MD
LG