Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2019, Тошкент вақти: 05:33

Наманганда тоғда ўсган болалар топилди


Наманган вилояти Поп туманида тоғда ўсган уч нафар бола аниқланди (“Инсон ва қонун”, 16 апрель). Гап шундаки, чўпонлик билан шуғулланган Содиқжон Азимов асосий вақтини тоғда ўтказган. 2003 йилда у шаръий никоҳ асосида уйланган ва бирин-кетин уч ўғил фарзанд кўрган. Учала фарзанд хам шифохонада эмас, яйловда туғилган. Айни пайтда 15, 13 ва 11 ёшга кириб улгурган болаларга туғилганлик ҳақида гувоҳнома ҳам олинмаган. Орадан шунча йил ўтиб, чўпон ота ФҲДЁ бўлимига туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиш учун мурожаат қилган. Аммо болаларга гувоҳнома бериш учун ДНК суд-биологик экспертизаси ўтказишга тўғри келган. Экспертиза Содиқжон Азимов ва унинг аёли болаларнинг чиндан ҳам ота-онаси эканини тасдиқлагач, уларга туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилган. Поп тумани адлия бўлими бошлиғи Азамат Жўраев ватандошларни ҳужжат масаласида эътиборли бўлишга ундаган.

XS
SM
MD
LG