Линклар

Шошилинч хабар
27 июн 2019, Тошкент вақти: 15:25

Президент Шавкат Мирзиёев Хитой парламенти раҳбари билан учрашди


Ўзбекистон ва Хитой делегациялари учрашуви. 2019, 25 апрель

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 26 апрель куни Пекинда Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Ли Чжаньшу билан учрашди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

"Шавкат Мирзиёев «Бир макон, бир йўл» иккинчи халқаро форумининг ўтказилиши ҳамда унинг доирасида ХХР Раиси Си Цзиньпин илгари сурган ташаббусларнинг амалга оширилиши халқаро ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга, кенг минтақамизда дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади", дейилган хабарда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев 25 апрель куни Пекинда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан учрашди.

Президент матбуот хизматининг билдиришича¸ «Хитой раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форумида иштирок этиш учун ХХРга» келганини олқишлаган ва бу форумнинг илк йиғинида ҳам қатнашган Тошкент раҳбарини “Бир макон, бир йўл” ташаббусининг асосчиларидан бири сифатида қабул қилишини айтган.

25 апрель кунги учрашув сўнггида Шавкат Мирзиëев хитойлик ҳамкасбини давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келишга таклиф қилган.

Шавкат Мирзиëев 2017 йилнинг 11-13 май кунлари давлат ташрифи билан Хитойга борган ва бу сафар якунида¸ расмийларга кўра¸ умумий қиймати 4,5 миллиард доллардан ошиқ инвестицион лойиҳалар ҳақидаги келишувлар имзоланган.

XS
SM
MD
LG