Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:01

Самарқандда автомашина тўрт пиёдани уриб юборди, уч нафари ўлди


Самарқанднинг Нарпай туманида ҳайдовчи “HOWO Sinotruck” русумли автомашинасида 4 нафар пиёдани уриб юборди. Шулардан уч нафари воқеа жойида ҳалок бўлди, бир нафари оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.

Ҳодиса Олтиўғил маҳалласида рўй берди.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг билдиришича, ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси, Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш бўйича иш очилган.

Машина рулида бўлган Навоий вилоятида яшовчи фуқаро Б.И. қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG