Линклар

Шошилинч хабар
09 декабр 2019, Тошкент вақти: 23:18

Шри-Ланка полицияси Пасха портлашларида гумон қилинган асосий 2 шахсни ҳибсга олди


Шри-Ланка полицияси 21 апрель Пасха ибодатлари пайтида уюштирилган ҳужумларда гумон қилинган 2 шахсни ҳибсга олганини билдирди.

Маҳаллий нашрларнинг хабар қилишича, қўлга олинган шахслар ака-укалардир.

Шунингдек, полиция ака-укалар ҳужум кунида ҳаракатланган юк машинаси, машина жойлашган уй ва ака-укалар яширинган оёқ буюмлари магазини эгаларини ҳам ҳибс қилганини билдирди.

Ҳужумларга алоқадорликда гумон қилиниб, қўлга олинган шахслар сони эса 100дан ошди, ушланганлар орасида Сурия ва Мисрдан борганлар бор.

Бундан ташқари, 28 апрель куни Шри-Ланка хавфсизлик кучларининг билдиришича, портлашларни уюштиргани гумон қилинган асосий ҳужумчи - Заҳран Ҳошимнинг отаси, 2 укаси полиция рейди вақтида отиб ўлдирилган.

Хабарларга кўра, уччовлон икки кун муқаддам ўзлари яшаб турган ҳудудга уюштирилган рейдлар чоғида полиция билан отишмага киришган кезда ўлдирилган 15 кишининг ичида бўлган.

Бу шахслар ҳужумлар куни тармоқларда тарқалган видеода одамларни кофирларга қарши урушга қўшилишга даъват қилган ҳолда акс этган эди.

Асосан, насроний жамоалар ибодатхоналари ва меҳмонхоналарга қаратилган 21 апрель кунги ҳужумларда 250 га яқин одам ўлганди.

XS
SM
MD
LG