Линклар

Шошилинч хабар
12 ноябр 2019, Тошкент вақти: 19:07

Ўзбекистонда ғалла ўрим-йиғими учун махсус отрядлар тузилади


Cамарқандда буғдой экилган дала

Ўзбекистон Адлия вазирлиги ўзининг телеграм канали орқали хабар беришича, ҳукумат қарори билан Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосилини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Бу низомга мувофиқ, туман ҳокими қарори билан ғалла йиғимини ташкил этиш ва ҳосилдорликни аниқлаш мақсадида ўрим-йиғим отрядлари тузилади.

Бундан буён ялпи ҳосил миқдори ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан ғалла экилган майдон тўлиқ ўриб олингандан сўнг аниқланади.

Ғалла тўлиқ ўриб олинмагунча комбайнларнинг фермер даласидан чиқиб кетишига йўл қўйилмайди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG