Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 01:23

Трамп ва Путин Шимолий Корея ва Венесуэладаги вазият ҳамда Мюллер ҳисоботини муҳокама қилди


АҚШ ва Россия президентлари жума куни телефон мулоқоти ўтказди.

Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерсга кўра, Доналд Трамп ва Владимир Путин ўртасида сўнгги ойларда ўтказилган илк мулоқотда томонлар Шимолий Корея ва Венесуэладаги вазиятни, Россия, АҚШ ва Хитой ўртасида тузилиши мумкин бўлган янги ядро битими ҳамда Мюллер докладини муҳокама қилишган.

Сандерс бир соатдан ошиқроқ давом этган мулоқотни "умумиятла ижобий" деб атади.

Доналд Трамп ўз твиттерида Путин билан мулоқот самарали бўлгани ҳақда ёзди.

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, суҳбат 1,5 соат давом этган.

Песков ТАСС мухбирига мулоқот конструктив рухда ўтганини айтган.

Лекин, мулоқот сўнггида томонлар ҳеч қандай келишувга эришмаган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG