Линклар

Шошилинч хабар
12 ноябр 2019, Тошкент вақти: 21:17

Эрон президентининг укаси коррупцияда айбланиб, қамалди


Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг укаси Ҳусайн Ферейдун

Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг укаси Ҳусайн Ферейдун коррупцияда айбдор деб топилиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Эрон матбуоти тарқатган хабарларга кўра, 4 май куни Эрон суди Ферейдунни очиқланмаган муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Президент Руҳонийнинг маслаҳатчиларидан бири бўлган Ферейдун 2017 йилда коррупцияда айбланиб қўлга олинган, аммо тез орада гаров эвазига қўйиб юборилган эди. Ўша пайтда Ферейдунга қўйилган айбловлар ортидан бир неча тергов иши очилгани маълум қилинган эди.

Консерватив қарашга эга эронликлар Ферейдунни молиявий коррупцияда айблаб, уни суд қилишни талаб қилиб келаётган эди.

Руҳоний тарафдорлари унинг укаси иши президентга қарши кучларнинг қасддан кўрган чораси эканлигини айтмоқда.

Руҳоний ўз фамилиясини бир неча ўн йил олдин ўзгартиргани учун икки ака-ука ҳар хил фамилияга эга.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG